prev next

Шоир Аҳад Қаюм Шерали Жўраевни ғийбат қилганларга атаб шеър ёзди

Шоир Аҳад Қаюм Шерали Жўраевни ғийбат қилганларга атаб шеър ёзди

Download now LINK

Шоир ўзбек миллий санъатининг дарғаларидан бўлган Шерали Жўраев ижоди ҳақида сўз очар экан, кечагина чиққан "юлдузча”лардан тортиб, таниқли санъаткорларни ҳам Шерали Жўраевнинг ортидан бўҳтон қилмасликка ундайди.

Аввалроқ, шоир Аҳад Қаюм мухлислар талабларига биноан Аҳмадбойга атаб шеър ёзгани ҳақида хабар берган эдик. Шоир бу гал Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевни қалам олди.
 
Шоир ўзбек миллий санъатининг дарғаларидан бўлган Шерали Жўраев ижоди ҳақида сўз очар экан, кечагина чиққан "юлдузча”лардан тортиб, таниқли санъаткорларни ҳам Шерали Жўраевнинг ортидан бўҳтон қилмасликка ундайди. Ушбу шеърни Жўраевнинг тўнғич ўғли Шоҳжаҳон Жўраев Instagram’даги шахсий саҳифасига жойлаштирди.
  
Бирорта устознинг қўлин тутмаган,
Умрида бир бора жонли айтмаган.
Овози бирорта тонда турмаган,
Шералини ғийбат қилмасин.
 
"Биринчи муҳаббат” дея оққанлар,
"Гулбадан”дан дилга олов ёққанлар.
"Ўзбегим”ни айтиб бола боққанлар,
Шералини ғийбат қилмасин.
 
Ҳасаддан тунлари уйқуси келмай,
Санъат деворига битта ғишт қўймай.
Ўзининг отасин кимлигин билмай,
Шералини ғийбат қилмасин.
 
Бугун уни ҳеч ким билмаган бўлса,
Овозидан кўнгли тўлмаган бўлса.
Умрида омади келмаган бўлса,
Шералини ғийбат қилмасин.
 
Бир пайтлар қўшиғин тинглаб йиғлаган,
Суратин қўйнига солиб ухлаган.
Нега мухлисбўлиб номин булғаган?
Шералини ғийбат қилмасин.
 
Майли, тан олмагин Аҳад Қаюмни,
Оллоҳ ўзи берар сўнгги ҳукмни.
Нафратига учраб она халқимни,
Шералини ғийбат қилмасин. 
Izox qoldirish
Ismingiz:  
E-Mail manizlingiz:  
Kod: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив Kodni kiriting: 
Mini profil
Reklama
REKLAMA
Foto gallereyadan
Botir Yaminov
Reklama
REKLAMA
Statistika
Barcha saytdagilar: 6
Foydalanuvchilar: 0
Mehmonlar: 6