prev next

Озодбек Назарбеков беролмаётган меҳри, ҳамкасблари билан рақобатлаша олмаслиги ва излаётган ечими хусусида

Озодбек Назарбеков беролмаётган меҳри, ҳамкасблари билан рақобатлаша олмаслиги ва излаётган ечими хусусида

Download now LINK

Бугун Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг санъатда ҳам, ҳаётда ҳам эъзозлайдиган, асраб-авайлайдиган инсонлари кўп.

Бироқ унинг ўзи кимларга меҳр бера оляпти-ю, аксинча бера олмаяпти? Ушбу савол билан санъаткорга "Бекажон” газетаси мухбири мурожат қилди.

"Менга берилган меҳрни муносиб қайтара олмаяпман.  Оиламга, фарзандларимга меҳр беролмаётганим кундек равшан. Оилавий бир режа қилинади-ю, менинг вақтим тиғиз бўлиб қолади.”

Интервьюда хонанда ҳанузгача излаётган ечими ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

"Ўзбек мусиқасининг "паспорти”ни яратиш. Агар шу ишга ҳиссам қўшилса, фаолиятим, ижодимда, энг катта мақсадга етган бўлардим.”

"Бекажон” журналисти хонанда қайси ҳамкасбини ўзига рақиб деб билиши билан ҳам қизиқиб кўрди:

"Рақобатлашиш учун ижод қилмайман. Ақлим, кучим, истеъдодим етгунича ижод қиламан. Охирги 2-3 йилдаги альбомларимни бошқа хонандаларнинг альбомлари билан солиштириб кўрсангиз, меники улар билан рақобатлаша олмайди. Аранжировка ва саундлар жиҳатидан анча ортда. Агар рақобатлашиш ниятим бўлганида, шу жиҳатларга эътибор берардим.”

Izox qoldirish
Ismingiz:  
E-Mail manizlingiz:  
Kod: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив Kodni kiriting: 
Mini profil
Reklama
REKLAMA
Foto gallereyadan
Botir Yaminov
Reklama
REKLAMA
Statistika
Barcha saytdagilar: 5
Foydalanuvchilar: 0
Mehmonlar: 5