prev next

Ойбек ва Нигора “Korzinka.uz” супермаркетлар тармоғидаги нархлардан шикоят қилишди

Ойбек ва Нигора “Korzinka.uz” супермаркетлар тармоғидаги нархлардан шикоят қилишди

Download now LINK

Нигора маҳсулотга қўйилган "янги нарх”ни қўлига олиб кўрганда, ортидан эскиси чиқиб келди. Таажжуб... Маҳсулотнинг янги нархи эскиси билан лоақал бир сўмга ҳам фарқ қилмаса-я?!

"Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигоранинг фарзанд кутишаётгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун пойтахтдаги "Korzinka.uz” супермаркетлар тармоғидан бирига кирган хонандалар у ердаги нархлар борасида ижтимоий тармоқлар орқали шикоят ёзиб қолдиришди.
 
Нигора Исмоилованинг сурат орқали маълум қилишича, ёғи 2.5 % бўлган йогурт маҳсулотига гўё чегирма қилингандек, "янги нарх – 5090 сўм” деб ёзиб қўйилган. Синчков харидор сифатида Нигора ушбу маҳсулотга қўйилган "янги нарх”ни қўлига олиб кўрганда, ортидан эскиси чиқиб келди. Таажжуб... Маҳсулотнинг янги нархи эскиси билан лоақал бир сўмга ҳам фарқ қилмаса-я?!
 
"Нима бу одамларни алдашми ёки маҳсулотни кетказишми? Менимча, бу нотўғри”, деб ёзади Нигора Исмоилова. Қолаверса, хонанда мазкур суратни кун сурати сифатида тарқатиш кераклигини айтган.
 
Нигора Исмоиловани ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб борадиган фойданувчилар бундай ҳолат супермаркетларда жуда кўп учрашини айтишмоқда.
Izox qoldirish
Ismingiz:  
E-Mail manizlingiz:  
Kod: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив Kodni kiriting: 
Mini profil
Reklama
REKLAMA
Foto gallereyadan
Botir Yaminov
Reklama
REKLAMA
Statistika
Barcha saytdagilar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Mehmonlar: 2