prev next

Криштиану Роналду иккинчи бор ота бўлиш арафасида?!

Криштиану Роналду иккинчи бор ота бўлиш арафасида?!

Download now LINK

Роналдунинг онаси Долорес Авейру ўтмиши ҳақидаги китоб тақдимотида бунга ойдинлик киритди.

 

Хабарингиз бор Криштиану Роналдунинг суррогат она дунёга келтирган ўғли бор. Уни Роналдунинг барча оила аъзолари яхши кўришади ва эркалаб Криштианинью деб чақиришади. Ўтган ойда оммавий ахборот воситалари орқали унинг иккинчи бор ота бўлиши ҳақидаги маълумотлар яшин тезлигида тарқалди.
 
Бундай хабарнинг тарқалишига "Real Madrid” ва "Celta Vigo” клублари ўртасидаги ўйин сабаб бўлди. Ушбу ўйин давомида Криштиану тўпни қўлига олди ва футболкасининг ичига тиқди. Бу билан у ҳомиладорлик кўринишини акс эттирди ва ўша дақиқаларда бутун стадион қичқириб юборди. Маълумотларга кўра, футболчилар орасида ҳамкабининг шундай қилиши унинг яқинда ота бўлишидан дарак берар экан.
 
Тинимсиз бахс мунозараларга сабаб бўлаётган ушбу мавзу юзасидан Криштианунинг онаси 63 ёшли Долорес Авейру ўзининг таржимаи ҳоли ҳақида ўтказилган тадбирда қисқа маълумот берди ва ўғлининг иккинчи бор ота бўлиши ҳақидаги хабарлар нотўғри эканини айтди. Бу тадбир Долореснинг таржимаи ҳоли битилган хотиралар китобига бағишлаб ўтказилган эди. Шу билан бирга, у тадбирда ўғли Криштиану ҳақида илиқ сўзларни айтиб ўтди:
 
"Криштиану – жуда яхши фарзанд. У оиласи, дўстлари, яқинларини ҳеч қачон ёлғизлатмайди, чунки у ҳаммамизни яхши кўради...”
 
Маълумотларга кўра, Долореснинг онаси жуда ёш вафот этган ва отаси бир неча бола билан ёлғиз қолган. Тақдир тақазоси билан Долорес Мадейрадаги болалар уйида катта бўлган.
 
Аслида у бу китобни аввалроқ чоп этиш истагида эди. Бироқ Криштиану онасининг бошидан ўтган воқеаларнинг оммага ошкор бўлишини истамаган. У машҳур инсон шу сабабли ўзи ва оиласи, онасининг аянчли ўтмиши, оғир болалик йиллари ҳақидаги қимматли маълумотлар халққа ошкор бўлишини хоҳламайди.
 
Энди бу каби тушунмовчиликлар ортда қолди. Шу сабабли ушбу китобни чоп этишнинг қўрқинчли жойи йўқ. Долореснинг хотиралари битилган китоб айни вақтда дунёнинг кўплаб китоб дўконларига сотувга чиқарилмоқда.
Izox qoldirish
Ismingiz:  
E-Mail manizlingiz:  
Kod: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив Kodni kiriting: 
Mini profil
Reklama
REKLAMA
Foto gallereyadan
Botir Yaminov
Reklama
REKLAMA
Statistika
Barcha saytdagilar: 3
Foydalanuvchilar: 0
Mehmonlar: 3